Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахсларга савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ЭҲФ беришни чеклайди
13.06.2022 14:41,  
255

Қўмитага кўра, мазкур чора 11 июлдан кучга киради ва чеклар чиқаришга ўтишни рағбатлантиради.

Бир қатор корхоналар учун бир томонлама электрон ҳисоб варақ-фактуралар бериш чекланади, дея хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Қўмита маълумотларига кўра, бу товарлар ва хизматлар ҳаракати устидан назоратни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Мазкур чора туфайли иқтисодиётда яширин сектор улушини камайтириш кўзда тутилган, дейилади хабарда.

11 июлдан бошлаб савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳаси, шунингдек, нефть ва газни қайта ишлаш, сақлаш ёки ташиш билан шуғулланувчилар учун бир томонлама ЭҲФ бўйича чекловлар кучга киради.

Шунингдек, 11 сентябрдан бошлаб норезидентдан олинган ишлар ва хизматлар учун, шунингдек, Ўзбекистон божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш учун ҳисоб варақ-фактура бериш имконияти чекланади.

Солиқ кодексининг 47-моддасига мувофиқ, агар товарлар ва хизматларни сотишда сотувчи — юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор харидорга чек ёки белгиланган шаклдаги бошқа ҳужжат топширса, ҳисоб-фактура расмийлаштирилмайди.

Шунга қарамай, айрим тадбиркорлар чек ўрнига жисмоний шахслар номига бир томонлама ҳисоб-фактура беришни маъқул кўрмоқда. Хусусан, бундай амалиёт савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида кузатилмоқда, дея таъкидлайди Давлат солиқ қўмитаси.

Биринчи чоракда 27 188 та ташкилот бир томонлама ЭҲФ чиқарди (ҚҚС 3,6 трлн сўм). 1,6 трлн сўми улгуржи ва чакана савдо корхоналари томонидан жисмоний шахсларга берилган ҳисоб-фактуралар ҳиссасига тўғри келди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан