Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатларни маълум қилди. Рўйхатда Россия етакчилик қилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлат ҳақида ахборот эълон қилди.
2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Россия — 2,5 млрд доллар;
- Хитой — 2,2 млрд доллар;
- Туркия — 1,3 млрд доллар;
- Қозоғистон — 1,1 млрд доллар;
- Қирғиз — 773 млн доллар;
- Афғонистон — 579 млн доллар;
- Тожикистон — 406 млн доллар;
- Канада — 178 млн доллар;
- Туркманистон — 171 млн доллар;
- Эрон — 120 млн доллар.