Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат статистика қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари ушланди
12.03.2022 09:42,  
245

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарларидан бири 200 АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ КваИЖҚКБ хабар берди.

Жорий йил 2 март куни Тошкент шаҳар ИИББга МЧЖ раҳбари ариза билан мурожаат қилиб, унда у раҳбарлик қилаётган фирма ҳақида Статистика қўмитасининг электрон ҳисобларига реквизитлар хатолик билан киритилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси  Давлат статистика қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармасига мурожаат қилганида, бошқарма бошлиғи ўринбосарларидан бири фирманинг СТИР рақамларини тўғрилаб, электрон ўзгартириш киритиш учун 200 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими  ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарларидан бири ариза муаллифидан 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан