Давлат тест маркази директорига ўринбосар тайинланди

Давлат тест маркази директорига ўринбосар тайинланди

Ҳукумат қарори (416-сон, 01.07.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорига ўринбосар тайинланди.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, Сардор Бахтиёрович Ражабов Давлат тест маркази директорининг ўринбосари этиб тайинланган.

Маълумотларга кўра, Сардор Ражабов бугунга қадар Давлат тест маркази Чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.