Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат харидлари тизимида янги хизматлар жорий этилди
16.10.2022 11:27,  
70

Республика товар-хомашё биржасининг давлат харидлари бўйича etender.uzex.uz – танлов ва тендер электрон савдо тизимида бир қатор янги хизматлар жорий этилди.

Биринчи янгилик танлов ва тендер бўйича электрон савдолар натижаларини давлат буюртмачиси томонидан қабул қилиниши билан боғлиқ. Хусусан, электрон баённома шакллантирилганидан сўнг давлат буюртмачиси аксептни қабул қилиши ёки бекор қилиши мумкин.

Аксепт рад этилган тақдирда, давлат буюртмачиси ўз қарорини асослаб бериши керак бўлади.

Ўз навбатида савдо ғолиби ҳам аксептни қабул қилиши ёки рад этиши мумкин, рад этилган тақдирда аксепт автомат равишда захирадаги ғолибга йўлланади.

Иккинчидан, давлат буюртмачиларига қулайлик яратиш мақсадида мазкур савдо тизимининг шахсий кабинетида давлат харидларини мониторинг қилиш хизмати жорий этилди. Шахсий кабинетнинг “Мониторинг” саҳифаси орқали давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг мониторингини амалга ошириш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, эндиликда бюджет буюртмачиларидан ташқари корпоратив буюртмачилар ҳам давлат харидлари бўйича etender.uzex.uz электрон савдо тизимида тузилган битимлар учун қўшимча келишувлар имзолаш имкониятига эга бўлишди. Қўшимча келишувлар орқали буюртмачи ёки иштирокчининг реквизитларини, шунингдек, битим нархини ҳам ўзгартириш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан