Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисидаги қонун маъқулланди

Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисидаги қонун маъқулланди

Бугун Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилмоқда. 

Сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Қонунга кўра, 5 апрель – Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланган.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 5 апрелида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолаганди. Ундан аввалроқ, Сенатнинг XIV ялпи мажлисида сенаторлар «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини ёқлаб овоз берган.​ ​

3