Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат хизматчиларига пулли, аҳоли учун бепул давлат тилида иш юритиш курслари очилди
19.02.2020 14:00,  
241

Aлишер Навоий номидаги Tошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги “Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш“ маркази ўз фаолиятини бошлади.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 21 октябрда имзолаган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Mарказ 144 соатлик ўқув дастури асосида тингловчиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси, ўзбек адабий тили меъёрлари ҳамда давлат тилида иш юритиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштиради.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 

Tингловчилар ишдан ажралмаган ҳолда малака оширганликлари сабабли бошқарув идораларидаги ҳужжат намуналаридан машғулотларга олиб келишади ва реал вазиятлар орқали ўқитувчи раҳбарлигида камчиликлар бартараф этилади.

Курс икки хил йўналишда ташкил қилинди:

– Давлат ташкилотлари ходимлари учун;

– Кенг аҳоли қатлами учун.

Давлат ташкилоти ходимлари учун ташкил этиладиган ўқув курси “Ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш”, аҳоли учун ташкил этиладиган ўқув курси “Ўзбек адабий тилининг ёзма нутқ меъёрлари” деб номланди.

Mарказда ўқув машғулотлари давлат ташкилотлари ходимлари тўлов-шартнома асосида, аҳоли учун бепул ташкил қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан