Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари тартибга солинади
16.10.2022 19:58,  
139

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Давлат фуқаролик хизматчилари намунавий қоидалари ҳамда одоб-аҳлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова хабар берди. Қайд этилишича, низом билан касбий фаолиятга оид, хизмат фаолиятига оид ҳамда хизматдан ташқари одоб-аҳлоқ қоидалари тартибга солинади.

Намунавий қоидаларга мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчилари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозим:

давлат хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;

мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашишдан иборат.

Давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар жорий йилнинг 25 октябрь санасига қадар ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда одоб-аҳлоқ қоидаларини тасдиқлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан