Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлатимиз раҳбари келгуси ҳафтада тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича махсус қарорни имзолашини таъкидлади
5.05.2022 18:23,  
77

Давлатимиз раҳбари келгуси ҳафтада тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича махсус қарорни имзолашини таъкидлади.

Унга кўра, тез тиббий ёрдам ва шошилинч хизмат ходимлари ойликлари, тоифасига қараб, 10 фоиздан 15 фоизгача оширилади, тез тиббий ёрдамнинг малакали ва натижага эришган ходимлари ойлигига 100 фоизгача устама жорий қилинади.

Яна бир муҳим масалага эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда ҳар йили 1 минг кишига нисбатан чақирувлар сони 352 тани ташкил этади. Бу ривожланган давлатлардан 6-7 баравар кўп.

Чақирувларнинг 15 фоизидагина беморларни шифохоналарга ётқизиш талаб этилади. Сабаби, жойларда оддий тиббий хизмат йўлга қўйилмагани учун аҳоли тез ёрдамга мурожаат қилишга мажбур.

Очиқ мулоқотда берилган 1 мингдан зиёд маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил қилиш топшириғи Қорақалпоғистон, Наманган ва Сурхондарёдан бошқа ҳудудларда якунига етказилмаган. 

“Вилоят ҳокимлари бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Май ойи якуни билан барча маҳалла тиббиёт пунктлари тўлиқ ишга туширилиши шарт”, деди Президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан