Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Давлатимиз раҳбари Косон туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказини бориб кўрди
21.04.2022 21:47,  
45

Давлатимиз раҳбари Косон туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказини бориб кўрди.

Бу ерда техника ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 20 га яқин касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилган. Ўқув ва машғулот хоналари тегишли ускуна, компьютер, муляж ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган.

Энг муҳими, ўқиш, ўрганиш ёши чегараланмаган. Бу ерда барча истовчилар, вақтинча ишсиз кишилар ҳам келиши мумкин. Бундай имониятдан фойдаланиб, аҳоли меҳнат бозорида талаб юқори бўлган электрик, сантехник, пайвандчи, ошпаз, қандолатчи, сартарош ва тикувчи каби касбларни ўрганмоқда. Уларга жаҳон стандартлари даражасида кўникма бериш мақсадида Германия, Туркия ва Япония давлатларидан мутахассислар жалб қилинган. Марказ қошида хорижий тилларни ўқитиш ҳам йўлга қўйилган.

Бу ерда нафақат Косон, балки қўшни туманлардаги ишсиз фуқароларга 2 ойдан 6 ойгача бўлган курсларда дарс берилади.

Президентимиз марказда яратилган шароитларни кўздан кечирди, касб ўрганаётган йигит-қизлар билан суҳбатлашди.

– Сизларнинг эртанги кунингизга бефарқ бўлмай, касбга интилишингиз мени хурсанд қилди. Бундай марказларни нима учун қилаяпмиз? Илгари ёшлар касб эгаллаши учун Тошкентга ёки бошқа шаҳарларга борарди. Энди ўша шароитларнинг ўзи ёшларнинг олдига келаяпти. Мақсадимиз - аҳолини касб-ҳунарли қилиш. Яхши ҳунари бор одам ишсиз қолмайди, керак бўлса уйидан олиб кетишади. Шунинг учун бу имкониятлардан фойдаланиб, йўлингизни топиб олишингиз керак, - дея таъкидлади давлат раҳбари.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан