Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








"Давр Банк" иловаси орқали пул ечилиши ўғирлик билан боғлиқ
24.06.2022 19:30,  
148

Аввалроқ "Давр Банк" иловаси орқали мижозлар картсидан огоҳлантиришсиз пул ечиб олингани тўғрисида хабар берган эдик.

Банк мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Банк мижозларидан бирининг пул маблағлари билан фирибгарлик (ўғрилик) ҳаракатлари содир этилгани ҳақидаги даъвога жавобан биз тезкор ички текширув ўтказиб, қуйидагиларни аниқлаган.

1. Бир шахс банкнинг доимий мижози ниқоби остида ўз қурилмасига (телефон/планшет/компютер) Банк иловасини ўрнатган.

2. Кейин жабрланувчи мижоз билан алоқага чиқиб, Мижознинг телефон рақамига Банкнинг Мобил иловасида рўйхатдан ўтганида келган СМС-кодни унинг ишончига кириб, билиб олган. Натижада Мижознинг маблағларини кўриш имкониятига эга бўлган.

3. Жабрланган шахс СМС-кодни бегона шахсга берганини унутиши учун, фирибгарлик СМС-код олинганидан анча вақт ўтиб содир этилган. Шу тариқа ўз маблағларини ўғирлатиб қўйган шахс, ўз маблагларини ўзи ишониб берган бошқа шахс ўзлаштириб олганлигини пайқамасдан, банкнинг мобил иловасида носозлик содир бўлган деган янглиш фикрга келган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан