Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Давр банк» иловасидаги пуллар асоссиз равишда ечиб олинмоқда
24.06.2022 16:35,  
176

«СберкассаУз»  телеграм каналига аҳолидан навбатдаги мурожаат келиб тушди. Мурожаатда фуқароларнинг пластик карталаридан огоҳлантиришсиз пул маблағи ечилаётгани айтилмоқда

Биз Давр Банк мижозимиз. Бизнинг картамиздан асоссиз равишда 9 млн.сўм ва 6 млн 60 минг.сўм пуллар кечаси соат 01:00 дан ўтганда ечиб олинган, ҳеч қандай кредитимиз ҳам йўқ ёки фирибгарларга жам дуч келмаганмиз, фирибгарлар томонидан ечилиши учун тасдиқлаш кодини ёки карта рақамимизни айтган бўлишимиз керакку, тўғрими? Агарда фирибгарлар ечганда ҳам бирон сигнал бўлиши керакку, лекин ҳеч қандай огоҳлантириш бермасдан пуллар ўғирланган. Ҳеч кимга кафил ҳам бўлмаганмиз. Кредит тўлови учун ечилганда ҳам бошқа гап эди, адашишган бўлса керак дердик. Хуллас биз томондан ҳеч қандай ножўя ҳаракатлар қилинмаган.

Энг қизиғи бу пуллар айнан Давр Банк иловаси орқали ўғирланиб, бошқа карта ўтказиб олинган ҳамда нақдлаштирилган экан. Нега Банк иловасининг хавфсизлигини таъминламайди? Осонликча бошқалар сизнинг пулларингизни ўғирлаб олиши учун қилинганми бу илова, кам сумма бўлса ҳам майли эди. Бу мурожаатни ёзишимиздан мақсад шуки, Давр Банкнинг иловасига умуман ишонч қолмади. Банкка борсак, пул қаерга кетганлигини аниқлаб беряпти, лекин муаммо бу Давр банкни камчилиги ака, Банк иловани ҳимояламасдан ишга туширган ака. Ўзингиз ўйлаб кўринг, қандай қилиб бегона шахс банк иловасидан бизни пулларни ўғирлаши мумкин? 

Бир томондан Ҳаккерлар ҳужуми деб ўйласак мантиққа тўғри келмаяпти, ҳаккерлар барибир сизга мурожаат қилиб смс код ёки карта маълумотларини сўрайдику, тўғрими ака? Илтимос шу масалани ҳал қилиш ёрдам беринг»,— дейилади мурожаатда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан