Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ларри Пейж ва Сергей Брин Google бошқарувидан кетди
4.12.2019 18:52,  
306

Google қидирув сайти асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин компаниянинг бош холдинги Alphabet бошқарувини тарк этишди. Дунё оммавий ахборот воситалари Goole даврининг тугаши ҳақида ёзмоқдалар, бироқ Alphabet акциялари қайтанга ўсмоқда.

Пейж Alphabet бош директори, Брин еса унинг президенти эди. Улар кетганидан сўнг, компанияда президент лавозими бўлмайди. Google бош директори Сундар Пичаи ягона бош директор бўлиб қолади.

Google асосчилари Alphabet ҳаётида директорлар кенгаши аъзолари ҳамда компания акциядорлари сифатида фаол иштирок этишга ваъда беришди. “Aгар компания одам бўлганида эди, у бу йил 21 ёшга тўлган бўлар эди ва мустақил ҳаётга қадам қўйиши керак эди”, - деб ёзишди улар.

Охирги пайтларда Пейж ва Брин компаниянинг расмий тадбирларида камнамо бўлиб қолишди, масалан акциядорлар йиғилишида ҳам айнан Пичаи нутқ сўзлаган эди. Ҳозирда у 47 ёшда, 15 йилдан бери компанияда ишлайди. Бошида Пичаи Google Chrome браузери ва Android операцион тизимидаги бир нечта лойиҳаларда иштирок этган, кейин эса Google'нинг маҳсулотлар бўйича менежери лавозими эгаллади ва 2015 йилдан бош директор.

New York Times газетаси асосчиларнинг қарорини “Google учун эранинг якуни” деб атади, Financial Times уларни тарихдаги энг яхши бошқарув тандеми деб ҳисоблайди. Wall Street Journal эса асосчиларнинг қарорини қийин дамларда компания бошқарувини унга жавоб бера олмайдиган кишининг қўлига қолдириб кетганлигини таъкидлади.

Пейж ва Брин истеъфосининг бош сабаби компанияга регуляторлар ва қонун чиқарувчилар томонидан кўпроқ эътибор берилганлиги бўлиши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg Пейжнинг бу масалаларда фаол бўлмаганлиги учун танқид қилинганини эслаб.

Alphabet'да ўз улушига эга бўлган Пейж (5.8% акциялари бор) ва Брин (5.6% акциялари бор) бош директор лавозимидаги Пичаи қарорларига эътироз билдиришлари мумкин, деб ҳисобламоқда CNBC. Улар компанияга 1998 йилда асос солишган. Бироқ лойиҳа устида анча олдин – Стендфорд университетида ўқиётган пайтларида ишлашган.

Alphabet'нинг бозор капитализацияси $893 млрдни ташкил қилади, унда 100 мингдан ортиқ киши ишлайди. Ўтган йили компания $31 млрд фойда кўрган. Истеъфолардан сўнг, акциялари нархи 1%га ўсган, йил бошидан бери эса деярли 24%га ошди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан