Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Деҳлида зўравонликлар: мусулмонлар ва ҳиндулар ўртасидаги тўқнашувлар натижасида уч кечада 30 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди(видео)
27.02.2020 15:33,  
919

Ҳиндистон пойтахти Деҳлида сўнгги уч кеча давомида мусулмонлар яшайдиган туманларда рўй берган зўравонликлар натижасида ўттиздан ортиқ инсон ҳалок бўлди. Чоршанба куни шаҳарда тўқнашув бўлмади, аммо вазият кескинлигича қолди

Ҳукумат тартибсизликлар юз берган туманларга полиция ва ҳарбийларни жўнатди. Деҳлида бу каби воқеа сўнгги ўн йилликларда умуман кузатилмаган эди.

Тўқнашувлар якшанба куни бошланди. Катта эҳтимол билан Ҳиндистондаги ҳукмрон “Бҳаратия Жанати Парти” миллатчи партияси етакчиларидан бири – Капила Мишранинг таҳдиди бунга сабаб бўлган.       

Ўз тарафдорлари уюштирган намойишда сўзга чиққан Мишра уларни Деҳлининг асосий аҳолиси мусулмонлар бўлган туманда йиғилишга ва ҳукумат фуқаролик ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритишига қарши намойиш ўтказмоқчи бўлган мусулмонларга тўсқинлик қилишга ундаган.

Ҳукумат таклиф этаётган ўзгаришга кўра қонунга шундай қўшимча киритилади: Покистон ва Бангладешдан келган қочқин ва муҳожирларга тезлаштирилган тартибда фуқаролик тақдим этилади, аммо бунинг учун улар мусулмон бўлмаслиги керак. Шу билан бирга кўплаб штатлардаги маҳаллий мусулмонлардан “ўзининг Ҳиндистон фуқароси эканлигини исботлаши” ҳақидаги ўзгариш ҳам таклиф этилган. Агар улар бу талабни бажара олмаса, депортация қилиниши керак бўлади.

Ушбу қонун лойиҳаси мамлакатдаги мусулмонлар жамоасининг ғазабини қўзғади, улар ўтган йил декабр ойи ўрталаридан камситилишга қарши оммавий намойишлар уюштира бошлади. Ҳиндистон ҳукумати янги киритиладиган ўзгаришлар мусулмонларга қарши қаратилганини рад этиб, бу тартиб миллий озчиликларни таъқиблардан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилганини айтиб келади. 

Деҳлида илк ҳужумлар юз бергани ҳақидаги хабарлар Мишранинг баёнотидан бироз ўтиб тарқала бошлади. У ўз чиқишида “полиция уч кун ичида мусулмонларнинг норозилигини тўхтатиши лозимлиги, агар бундай бўлмаса, одамлар кўчага чиқиши” ҳақида айтганди. 

Сўнгги уч кунда асосан ҳиндулар жамоасидан ташкил топган гуруҳларнинг қуролсиз кишилар, хусусан, журналистларни дўппослаётгани тасвирланган кўплаб сурат ва видеолар пайдо бўлди. Шаҳар кўчаларида арматура, таёқ ва тошлар билан қуролланган эркаклар гуруҳлари юрибди. Мусулмон ва ҳиндулар ўртасида тўқнашувлар юз беряпти.

Жабрланганларга ёрдам кўрсатаётган маҳаллий касалхона берган маълумотга кўра, 189 киши тан жароҳати олган. 

Қочқинлар 

Деҳлида диний тусдаги сўнгги тартибсизлик 1984 йили юз берган, унда ҳиндулар сикҳларга ҳужум қилган эди. Ўшанда 3 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўзининг Твиттердаги ҳисобида халқни хотиржамлик ва тинчликка чақириб, полиция тартибни тиклаётганини қўшимча қилди. 

Тартибсизликлар Деҳлининг мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган шимоли-шарқий Маужпур, Мустафообод, Жаффраобод ва Шив Виҳар туманларида рўй берган. Бу ҳудудларга кириш ҳозирда чеклаб қўйилган. 

У ердаги кўчалар тош ва синган ойна парчалари билан тўлиб кетган. Ҳамма ерда ёқиб юборилган автомобиллар кўзга ташланади. Кўплаб уйларга ҳам ўт қўйилган. 

Би-Би-Си мухбирининг хабар беришича, зўравонлик кучайишидан хавотирга тушган кўплаб маҳаллий аҳоли вакиллари мол-мулкларини олиб ўз уйларини тарк этяпти.

Кўпчилик, шу жумладан журналистлар ҳам кўчада ўткинчиларни тўхтатиб уларнинг қайси динга эътиқод этиши ҳақида сўраб юрган гуруҳлар пайдо бўлганини хабар қиляпти. Фотожурналистлардан бирининг айтишича, ундан ички кийимини ечиб, хатна қилинган-қилинмаганини кўрсатишни, яъни, мусулмон эмаслигини исботлашни талаб қилишган. Ҳиндистонда илгарилари ҳам диний асосда юз берган тўқнашувларда шу каби ҳолатлар кузатилган.    

Мамлакат ҳукумати Деҳлида вазиятни назоратга олаётганини, тўқнашувлар юз берган туманларга етарли миқдорда ҳарбийлар ва полицияни жўнатганини айтади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан