Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Деҳқон хўжаликларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади
3.02.2023 08:58,  
42

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-39-сон қарори қабул қилинди.

Президент қарорига мувофиқ:

деҳқон ҳўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади;

ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади. Бунда, ташаббускор лойиҳада камида ўттиз фоиз улуш билан иштирок этиши лозим;

илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредитни ўз вақтида амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириши учун кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади;

ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади;

ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтармаганларга дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан