Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Деҳқонобод туманидаги қўнғир айиқ боласи билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилди
27.04.2022 10:11,  
303

Давлат экология қўмитаси инспекторлари ва туман ИИБ ходимлари билан биргаликда олиб борилган тезкор қидирув натижасида гумондор шахслар Деҳқонобод тумани "Оққишлоқ" МФЙ  Қизилсой қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ш. эканлиги маълум бўлиб, унинг хонадони текширилганида бир дона айиқ боласининг териси топилди. 

Шунингдек, айиқ боласи терисини сақлаб келган фуқаронинг сўзларига кўра, у айиқ боласини ўлик ҳолда топганлигини иддао қилмоқда.

Бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида айиқ боласи териси экспертизадан ўтказилади.

Гумондор шахсдан тушунтириш хати олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳозирда тузилган ишчи гуруҳ томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Ҳолат юзасидан яна қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан