Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Деҳқонобод туманидаги заводдан чиқаётган заҳар артизан ва булоқларни ифлослантирмоқда
3.10.2022 14:37,  
34

Депутат Расул Кушербаевга йўлланадиган мурожаатлар учун очилган махсус каналда: "Заводдан чиқаётган заҳар артизан ва булоқларни ифлослантирмоқда", сарлавҳали аҳоли мурожаати келиб тушган.

Унда айтилишича: "Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани Бешбулоқ шаҳарчасидан мурожаат қилмоқдамиз.

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи бир неча йилдан буён захира кислота ва туз аралашма сақловчи омборларидан чиқаётган заҳар Бешбулоқ аҳолиси ичадиган артизан ва булоқларни ифлослантирмоқда.

Деҳқонобод тумани лалмикор туман, кечаю кундуз Оллоҳга дуо қилиб ёғингарчилик сўраймиз.

Йилимиз яхши келмай, лалмикор деҳқонлар ачинарли аҳволда қолди, чорвага сув қолмади. Бу ёқда завод омбори сабаб булоқлар заҳарланмоқда.

Қишлоғимиздан 3 км юқорида артизан сув чиқади. Шу артизанни қаздириб, қишлоқни обод қилиш мумкин. Оллоҳга шукр, халқимиз меҳнаткаш, сув бўлса, чорвамиз ҳам, экинимиз ҳам баракали бўлади. Ушбу масала ечимида кўмак сўраймиз", дейилади мурожаатда.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят экология бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилиши ва ҳолат ижобий ҳал этилишини сўраб қоламиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан