Twitter раҳбарияти камида 6 ойдан бери фаол фойдаланилмаётган ҳисоб эгаларига огоҳлантирувчи хат жўнатди, деб ёзмоқда the verge нашри.
11 декабрга қадар нофаол ҳисоб эгалари ўз саҳифаларини ишлатмасалар, Twitter уларни ўчириб ташлайди.
"Оммавий суҳбатларга хизмат қилиш мажбуриятимизнинг бир қисми сифатида одамлар Twitter орқали ишонишлари мумкин бўлган аниқ ва ишончли маълумотларни тақдим қилиш учун биз фаол бўлмаган аккаунтларни тозалаш устида ишламоқдамиз”, - дейди компания вакили нашр сўровига жавобан.
Қайд этилишича, тозалаш жараёни бир неча ой давом этади.