Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Dell ва Apple ноутбуклари Россия бозоридан деярли йўқолди
24.10.2022 20:55,  
10

Dell ва Apple ноутбуклари сотуви йил бошидан буён 80 фоизга камайди, деб ёзади «Ведомости» Россия дистрибютори Marvel Distribution таҳлилчилари маълумотларига таяниб. Агар 2022 йилнинг январь ойида 15 мингдан ортиқ Dell ноутбуклари сотилган бўлса, август ойида – атиги 1670. Шу даврда Apple ноутбуклари сотуви тўрт баравар, HP компанияси эса уч баравар камайди.

Савдонинг кучли пасайишига қарамай, Американинг HP компанияси саккиз ой ичида ноутбуклар бозорида етакчи бўлиб қолди, унинг бозордаги улуши 21 фоизни ташкил этди. Топ-5 энг йирик сотувчилар қаторига Хитойнинг Lenovo (18%), Acer (13%), Asus (12%) ва Американинг Apple (8%) кирди.

Умуман олганда, 2022 йилнинг саккиз ойида Россияда сотилган ноутбуклар сони бор-йўғи 1,9 миллион қурилмани ташкил қилди.

Аввалроқ, жорий йилнинг иккинчи чорагида Россияда шахсий компьютерлар савдоси 42,5 фоизга қисқаргани хабар қилинганди. Энг муҳими, қулаш Американинг Dell ва HP компанияларининг компьютерларига таъсир кўрсатди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан