Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Демократия касал”. Нима учун унга нисбатан ишонч пасайиб кетди?
30.01.2020 13:47,  
405

Ривожланган давлатлар фуқароларининг демократиядан норозилиги сўнгги 25 йилда энг юқори чўққига етди

Кембриж Университетининг Демократия келажаги маркази ходимлари 154 та давлатда ўтказилиб, қарийб 4 миллион киши иштирок этган 3,5 мингта сўровнома натижаларидан иборат жуда йирик, оммавий маълумотларни таҳлил қилиб чиқишди. 

Одамлардан уларнинг мамлакатларида амал қилаётган демократиядан рози ёки норози эканлиги сўралган.   

Кембриж социологлари бу мавзудаги сўровларни 1995 йилдан бери ўтказиб келади. Баъзи мамлакатлар бўйича эса 1970 йиллардан буён маълумотлар бор. 

“Бутун дунёда демократия касалга учраган. Биз демократиядан қониқмаслик узоқ вақтдан бери давом этиб келаётганини ва айни вақтда тарихий жиҳатдан ўз чўққисига етганини аниқладик. Бу айниқса, ривожланган давлатларда кузатиляпти”, дейди ҳисобот муаллифи Роберто Фоа. 

Бу борада энг ёмон ҳолат Буюк Британия ва АҚШда кузатилган.

Демократиядан норозилар сони 1995 йилдаги 48%дан 2019 йилга келиб 58%га ўсган. 

Демократияга нисбатан ижобий қараш ўтган асрнинг сўнгги ўн йилликларида ортган эди. Ўша даврда Шарқий ва Марказий Европада коммунизм ҳалокатга учраб, бу минтақаларда демократияни ривожлантириш учун бутун дунёдан қўллов бўлганди. 

Сўнгги 10 йилда эса унга нисбатан умидсизлик пайдо бўлди ва демократияга салбий муносабат билдириш урфга айланди. 

Тадқиқот муаллифлари бу 2008 йилдаги молиявий инқироз ва 2015 йилдаги Европадаги муҳожирлар инқирозига нисбатан билдирилган сиёсий ва ижтимоий муносабатлар, шунингдек, “ташқи сиёсат масаласидаги бир қатор нотўғри қарорлар” натижаси, деб ҳисоблайди.       

Британияда демократияга ишонч 30 йил давомида барқарор равишда ўсиб келди ва янги минг йиллик бошида ўзининг чўққисига чиқди. Тахминан 2005 йилларга келиб, иқтисодий муаммолар ва ички сиёсий можаролар манзарасида бу ишонч орқага кета бошлади. 

2019 йил декабрдаги парламент сайловлари арафасида ўтказилган сўровномалар демократияга нисбатан ишончнинг навбатдаги “қулаши”ни кўрсатиб берди: одамлар “брекзит” атрофидаги сиёсий чалкашликлардан чарчаганди.

1995 йилда Британияда мавжуд демократиядан қониқмайдиганлар салмоғи 47% бўлган, 2005 йилда бу кўрсаткич ҳозиргача энг қуйи даража – 33%га тушган, 2019 йил декабридаги сайловлардан олдин эса 61%га етди. 

АҚШда 1995-2005 йиллар оралиғида демократияни қўлловчилар сони Британиядан анча юқори бўлган – 75%. Кейин эса “фожеавий ва кутилмаган қулаш” юз бериб, бу рақам тенг ярмига камайиб кетди. 

“Кўплаб давлатларда демократияга нисбатан бундай шубҳа-гумонда бўлиш одатий ҳол. Аммо АҚШ учун бу ўзига баҳо бериши учун жиддий мужда”, дейди доктор Фоа. 

Мутахассис буни сўнгги молиявий инқирозлар, шунингдек, сиёсий қутблашув ва жамиятда ишончсизликнинг ортиб бориши билан боғлайди. 

Айни вақтда бир қатор Европа давлатларида тескари жараён кузатиляпти. Дания, Швейцария, Норвегия ва Нидерландияда демократиянинг ишлашидан қониқиш даражаси тарихий жиҳатдан ўзининг энг юқори даражасига етди.

“Демократиядан ноумид бўлиш ва популизмнинг (қуруқ ва асоссиз ваъдалар билан оммани алдаш) ўсиши, бу – “касалликнинг” сабаби эмас, уни юзага чиқарувчи белгисидир”, деб изоҳлайди социологлар.     

“Демократияга ишонч камайиб боряпти. Чунки демократик институтлар иқтисодий муаммолардан тортиб глобал иқлим исишигача бўлган асосий муаммоларни ҳал қилишда етарлича яхши ишламаяпти. Демократия ўзининг легитим – эътирофга лаёқатини тиклаши учун бу ҳолат ўзгариши лозим”, дейди Роберто Фоа.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан