Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Демонополизация нима?
8.11.2022 10:37,  
55

Демонополизация – (лат. De – ажратиш, бекор қилиш – олд қўшимчаси, юнон. Mono – танҳо ва poleo – сотаман) – соғлом иқтисодий беллашувга йўл бериш мақсадида якка ҳоким корхоналар ва бирлашмалар ўрнига ўзаро рақобатлашувчи кўплаб корхоналарни тузиш. Демонополизация икки йўл билан амалга оширилади:

1) йирик монопол мавқедаги бирлашмалар, компаниялар тарқатилиб, улардан мустақил корхоналар ажралиб чиқади ;

2) якка ҳоким корхона, бирлашма ёки компаниялар сақланган ҳолда улар билан рақобат қила оладиган корхона ёки бирлашмалар ташкил этилади.

Демонополизация соғлом иқтисодий беллашувга йўл бериш мақсадларида амалга оширилади. Демонополизация икки йўл билан боради: йирик монопол мавқеидаги бирлашмалар, компаниялар тарқатилиб, улардан мустақил корхоналар ажралиб чиқади; якка ҳоким корхона ёки бирлашмалар, компаниялар сақланган ҳолда улар билан рақобат қила оладиган параллел (муқобил — бир хилдаги ёки бир-бирининг ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи) корхона ёки бирлашмалар ташкил этилади. Демонополизациялашда монополиядан чиқариш органлари ва қонунчилик муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда 1992 йил 2 июлда қабул қилинган Ўзбекистан Республикасининг “Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида”ги қонуни бу йўлдаги биринчи қадам эди. 1992 йилдан Молия вазирлиги таркибида Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бош бошқармаси фаолият юрита бошлади. Мазкур бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 23 майдаги фармонига мувофиқ Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига айлантирилди. Қўмита товар бозорларида рақобат муҳитини яратишга, монополиядан чиқаришнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштиришга нисбатан ягона услубий ёндошувни таъминлаш;

– монополистах фаолият, хўжалик юритувчи субъектлар товар бозорларидаги ўз устун мавқеини суиистеъмол қилишининг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик, монополиячи бирлашма (корхона)ларнинг Ўзбекистан Республикаси Давлат реестрини юритиш; монополияга қарши курашни тартибга солиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби вазифаларни бажаради. Ўзбекистонда Демонополизация тартиби ва шарт-шароитлари Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрида қабул қилинган “Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан