Демпинг (dumping) – товарларни бозорда сунъий пасайтирилган нархларда, ҳатто қийматидан паст нархда сотишдир.
Демпингдан асосий мақсад, рақобатчиларни сиқиб чиқариш ва ташқи сотув бозорларини эгаллаш ҳисобланади. Шу сабабли, баъзи ҳолларда бу амалиёт адолатсиз рақобат сифатида баҳоланиши мумкин. Бу ҳолда демпинг ҳам экспортёр-фирма воситалари ёрдамида, ҳам давлат ёрдамида экспорт етказиб беришларини давлат бюджети маблағларидан субсидиялаш ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, кўпчилик ширкатлар демпингдан сотув нархлар ва устама даражасини қисқартириш ҳисобига солиқ тўловларини қисқартириш мақсадларида ҳам фойдаланишади. Бу солиққа тортишни минималлаштиришнинг турли схемаларини жорий қилиш имконияти билан боғлиқ бўлиб, унинг ҳажми устама даражаси ва корхона ялпи маҳсулоти билан тўридан тўғри боғлиқ.