Денов туманида опа-ука қотиллик учун "киллер" ёллашди

Денов туманида опа-ука қотиллик учун

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида опа-ука келини ва унинг онасини ўлдириш учун қотил ёллашди. Бу ҳақда вилоят телевидениесига таяниб "qalampir.uz" интернет нашри ёзмоқда.

Унга кўра, опа-укалар муқаддам судланган ва жазони ўтаб чиққан фуқарони бу ишга жалб этишга ҳаракат қилишган ва иш битгандан сўнг 3 миллион сўм беришни ваъда қилган. 

Аммо “киллер” сифатида танланган фуқаро ўз вақтида бу ҳақда ИИБ ходимларига маълум қилган. Натижада саҳналаштирилган қотилликдан сўнг, асл айбдорлар ушланди. 

Айни вақтда уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.