Депутат: “Мен суянган қонунларнинг аҳволини кўриб очиқчасига қўрқишни бошладим”

Депутат: “Мен суянган қонунларнинг аҳволини кўриб очиқчасига қўрқишни бошладим”

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Либерал-демократик партиясидан бўлган депутати Расул Кушербаев Ортиқхўжаев иши бўйича муносабат билдирди:

"Айрим ваколатли ва кучли масъулларнинг очиқлик, сўз эркинлигини бўғишга бўлган очиқча қаршилиги, босими, ҳақоратларини эшитиб бу юртда Конституция, қонунлар фақатгина оддий фуқаролар амал қилиши шарт бўлган ҳужжатлар холосми, деган хавотир пайдо бўляпти. Балки оширворгандирман, бироқ бори шу.

Яқинда берган саломим ўрнига "погон"ли бир шахсдан "шакал" сўзини қабул қилиб олганимда мен суянган қонунларнинг аҳволини кўриб очиқчасига қўрқишни бошладим. Қонунларда тақиқланган камситиш, ҳақорат, босим, зўравонлик кабилар айрим мансабдорлар, ҳуқуқни мухофаза қилиши керак бўлганларнинг кундалик ишига айланаяпти. Чунки уларга келганда қонун йўқ.

Қонунларимиз, ишончимиз, иродамиз, давлат раҳбарининг одил ислоҳотларига бўлаётган жавоб учун қўрқяпман.

Болалар ўз оталари ҳар қандай пайтда йўқолиб қолиши, чўкиб кетиши ва уйига қайтмаслигини билмай эшикка қараб кутиб ўтирадиган жамият пайдо бўлиб қолишидан қўрқяпман. Қўрқяпман..."