Депутат ЎзЛиДеП партиясини бир жинсли никоҳларни пропаганда қилаётганликда айблади (видео)

Депутат ЎзЛиДеП партиясини бир жинсли никоҳларни пропаганда қилаётганликда айблади (видео)

Ўзбекистонлик депутат ЎзЛиДеП партиясини бир жинсли никоҳларни пропаганда қилаётганликда айблади.

Маълум бўлишича, кеча ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида "Муносабат" кўрсатуви фрагменти тарқалган бўлиб, унда Ўзбекистон ХДП ва ЎзЛиДеП партиялари вакиллари ҳақиқий дебат уюштиришган.

Калоновнинг сўзлари бутун Интернет тармоғи бўйлаб тарқалган ва қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган.

Бугун ХДП депутат сўзлари учун расман узр сўраган.

Партия Калонов партия позициясини эмас, ўз шахсий фикрини билдирганини қайд этиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида Тошкентда икки нафар гей ушланган эди. Эркаклар Чилонзор туманининг 3-кварталидаги хонадонлардан бирида ҳибсга олинган. Қўлга олинганларга қарши 120 модда (Бесоқолбозлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

6717