Куни кеча жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани судида фуқаро С. Султоновнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевни ҳақорат қилганига доир иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутатнинг ўзи телеграмдаги расмий саҳифасида маълум қилди.
Расул Кушербаев эса мазкур жараёнда ЖИБ Юнусобод тумани судидан онлайн иштирок этган.
Суд С.Султоновни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан БҲМнинг ўттиз баравари (9 млн сўм) миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилган.
"Якунида менга фуқаролик суди орқали ҳуқуқбузар С.Султоновдан маънавий зарар ундиришим мумкинлиги тушунтирилди. Ҳақорат жавобгарликка сабаб бўлади, ҳақоратдан тийилайлик!", — дейди Расул Кушербаев.