Депутатлар Бош вазирнинг янги ўринбосарини тайинлади

Депутатлар Бош вазирнинг янги ўринбосарини тайинлади

Умурзоқов Сардор

Бугун, 10 март куни, Умурзоқов Сардор Ўктамовични Бош вазир тақдимига асосан Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Бош вазирнинг инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари- инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

Шунингдек, ушбу қарор тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилди.