Депутатлар коррупция ва адолатсизликлари туфайли устидан шикоят қилган Хўжаобод ҳокими ишдан олинди

Депутатлар коррупция ва адолатсизликлари туфайли устидан шикоят қилган Хўжаобод ҳокими ишдан олинди

Фото: Kun.uz

Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Расулов Отабек Абдуқахорович Хўжаобод туманида ўтказилаётган навбатдан ташқари Сессиянинг қарорига мувофиқ эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Расулов Отабек Абдуқахорович

Аввалроқ, Хўжаобод ҳокими устидан туман депутатлари президентга видеомурожаат орқали шикоят қилиб чиқишган эди. Уларнинг фикрича собиқ ҳоким Отабек Расулов туманни коррупция ва адолатсизликларга ботириб юборган.

Шунингдек, Асака туманига ИИВ вакили ҳоким этиб тайинлангани маълум қилинган эди.