Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Депутатликка номзод блогер Президент рухсат берган тотализаторларни замонавий «қароқчилар» деб атади
6.12.2019 16:52,  
1168

"Адолат" партиясидан Тошкент шаҳар кенгашига номзодини қўйган блогер Обиджон Латипов кеча Президент фармони билан рухсат берилган тоталиаторлик фаолиятини танқид қилди:

"Жамиятнинг ривожи одатда улар ишлаб чиқарган умумий маҳсулот ва хизматлар миқдори билан боғлиқ. Фан тилида буни ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ дейилади. Содда қилиб айтадиган бўлсак аҳоли қанча кўп маҳсулот ишлаб чиқарса, хизматлар кўрсатса, одамлар шунча тўқ ва фаровон ҳаёт кечиришади дегани.

Тарихдан биламизки, жамиятнинг (умумий) бойликларини қароқчилар доимий талаб турадиган ҳудудларда ҳеч қачон тараққиёт бўлмайди.

Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўзи бошқарган давлат ҳудудларида қароқчиликка қарши аёвсиз бўлган. Чунки, қароқчилар жамият учун фойдали маҳсулот ишлаб чиқармайди, хизмат кўрсатмайди улар фақат бошқаларни бойликларини талаш эвазига кун кўришади.

Тотализаторлар, бугунги куннинг қароқчиларидир. Замонавий қароқчилар. Букмекерлик расман рухсат берилган давлатларда, буни ортидан хонавайрон бўлган оилалар, ҳаёти барбод бўлган ёшларнинг сон-саноғи йўқ.

Асрлар давомида инсоният жуда кўп соҳаларда юксак чўққиларни забт этди. Минг афсуски, фирибгарлик ва қароқчилик ҳам тараққий этиб расман фаолият юритиш мумкин бўлган «бизнес»га айланди. Унга шундай тўн кийгазилди. Оммага эса уларга маъқул келадиган йўллар билан, гўёки футболни ривожлантириш мақсадида дея тақдим этилмоқда.

Маълумки, азарт ўйинларга ишқибозлик ривожланган давлатларга нисбатан, қолоқ давлатларда кучлироқ. Бунга сабаб, осон ва тезда бойиб кетиш умиди. Аҳоли ўзининг оғир иқтисодий ҳолатидан чиқиб кетиш учун бор будини тикишга тайёр бўлади. Бундан эса «қароқчилар» жуда унумли фойдаланишади. Оқибатда ўзи шундоқ ҳам танг аҳволдаги одамларни ҳаёти издан чиқиб кетади.

Бизга шу керакми? Ижтимоий муаммоларимиз камми? Ривожлантирамиз десак футболдан бошқа муҳимроқ соҳалар йўқми?

Таълим, соғлиқни сақлаш, илм-фан, туризм соҳаларида қиладиган ишларимиз қанча? Ёшларнинг ишсизлиги муаммоси, коррупция, монополия, миграция ва бошқа қанча долзарб масалалар бизни анчадан буён қийнаб келаётган бир вақтда футболни ривожлантириш ниқоби остида букмекерликни легаллаштириш нимага керак бўлиб қолди?

Кўрсатувлардан бирида дўстимиз Олий мажлис депутати Расул Кушербаев «Бизда лоббизм ҳозирча йўқ» деганди, менимча бизда лоббизм борга ўхшаяпти.

Ўзингиз, оилангиз ва фарзандларингизни тотализатор балосидан эҳтиёт қилинг!"

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан