Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Депутатликка номзодини кўрсатган машҳур ва фаоллар кимлар? (фото)
12.11.2019 16:54,  
1671

Ўзбекистондаги барча — 5 та сиёсий партия сиёсий партиялар 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловларда иштирок этиш учун ўз номзодларини кўрсатди.

Беш йил муддатга сайланадиган бир юз эллик депутатдан иборат Қонунчилик палатасига Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодларини кўрсатдилар.

Номзодлар орасида энг ёши улуғи ХДПдан номзоди кўрсатилган Сафар Остонов бўлиб, 1948 йил 13 ноябрда туғилган (71 ёш). Энг ёш номзод ҳам ХДПдан: Шерзод Раҳмонов, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг Бухоро шаҳар филиали раҳбари, 1993 йил 25 июлда туғилган (26 ёш).

Соф.уз номзодлар ичидан фаол жамоат ва сиёсий арбобларни қидирди.

Партия раҳбарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров 82-Шўрчи сайлов округидан;

Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитов 136-Деҳқонобод (Қашқадарё вилояти) сайлов округидан;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Алишер Қодиров 36-Пахтакор (Жиззах вилояти) сайлов округидан;

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов 53-Янгиқўрғон (Наманган вилояти) сайлов округидан;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Борий Алихонов 39-Қизилтепа (Навоий вилояти) сайлов округидан номзодини кўрсатди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси етакчилари

Халқ демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов 50-Учқўрғон (Наманган вилояти) сайлов округидан;

Либерал-демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Адҳам Шодмонов 56-Регистон (Самарқанд вилояти) сайлов округидан;

Либерал-демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Ходжаева 102-Яйпан (Фарғона вилояти) сайлов округидан;

Либерал-демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқболжон Мирзаалиев 114-Қува (Фарғона вилояти) сайлов округидан;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) Санжар Ҳамидуллаев 148-Кўкча (Тошкент шаҳри) сайлов округидан;

“Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасининг раиси Акмал Саидов 130-Касби (Қашқадарё вилояти) сайлов округидан номзодини кўрсатди.

Журналистлар

Халқ демократик партияси аъзоси, “Ўзбекистон овози” газетаси бош муҳаррири Сафар Остонов 63-Каттақўрғон (Самарқанд вилояти) сайлов округидан номзодини кўрсатди.

“Адолат” СДП аъзоси, “Шарқ юлдузи” ва “Звезда востока” журналлари бош муҳаррири Сирожиддин Раупов 126-Бешкент (Қашқадарё вилояти) сайлов округидан;

“Адолат” СДП аъзоси, “Фарғона ҳақиқати” -“Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Гулбаҳор Саидғаниева 106-Бағдод (Фарғона вилояти) сайлов округидан;

Либерал-демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканали «Таҳлилнома» ахборот-тахлилий дастурлар бўлимининг катта муҳаррири Наврўз Ризаев 71-Қоратепа (Самарқанд вилояти) сайлов округидан;

“Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, "Андижоннома" ва "Андижанская правда" газеталари бош муҳаррири Саидаҳмад Шукуров 21-Истиқлол (Андижон вилояти) сайлов округидан;

“Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, "Бухоронома" ва "Бухарский вестник" газеталари бош муҳаррири Шодмон Сулаймонов 30-Ғиждувон (Бухоро вилояти) сайлов округидан;

Шоир ва ёзувчилар

“Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад 142-Қорақамиш (Тошкент шаҳри) сайлов округидан;

“Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Фарида Бўтаева 104-Учкўприк (Фарғона вилояти) сайлов округидан;

“Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари Хуршида Қўчқорова 18-Исбоскан (Андижон вилояти) сайлов округидан номзодини кўрсатди.

Фаол ёшлар

“Адолат” СДП аъзоси, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов 48-Тўрақўрғон сайлов округидан;

Либерал-демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Расул Кушербаев 95-Чиноз (Тошкент вилояти) сайлов округидан номзодини кўрсатди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан