Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Девальвация
17.10.2022 16:10,  
141

Девальвация – миллий валюта курсининг қаттиқ валюталар, ҳалқаро саноқ бирликларига нисбатан пасайиши, пул бирлигининг реал олтин таъминотининг озайиши ҳисобланади. Шунингдек, девальвация деганда Марказий Банкнинг миллий валюта бирликларини расмий кўпайтиришга қаратилган тадбири ҳам тушунилши мумкин. Бунда миллий пул бирликлари бир ёки бир неча ҳорижий валюта бирлигига алмаштирилиши мумкин.

Расмий (очиқ) ва яширин девальвация турлари учрайди. Очиқ девальвация деб муомиладан қадрсизланган қоғоз пул бирликларини олиб қўйишга ёки пулларнинг амалдаги қадрсизланишига тўғри келадиган ҳамда у ёки бу ҳолда олтин билан алоқасини сақлаб турган барқарор кредит пулларига алмаштиришга айтилади. Яширин девальвация эса, давлат томонидан пул бирлигининг бўлиб ўтган пул қадрсизланишига мос равишда реал олтин таъминотининг қисқаришига айтилади. Айни пайтда илгариги пул бирликлари муомилада қолади. Девальвация миллий валютани инфляциядан кейин барқарорлаштириш усулларидан бири бўлиб, давлат органлари томонидан бажарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан