Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Девид Арахамия: Путин ва Зеленский Туркияда учрашиши мумкин
3.04.2022 05:15,  
85

Девид Арахамия: Украина «ўз НАТОсини яратади», Путин ва Зеленский Туркияда учрашиши мумкин. Бу ҳақда BBC news манбаси хабар бермоқда.

Украина делегациясининг Россия билан музокаралардаги вакили, ҳукмрон «Халқ хизматкори» партиясининг парламентдаги фракцияси раҳбари Девид Арахамия Украина телевидениеси орқали Украина бошқа давлатлардан хавфсизлик кафолатларини олишни ва шу тариқа «ўз кафолатини яратишни хоҳлашини» айтди».

Давид Арахамиянинг айтишича, Москва Киевнинг хавфсизлик бўйича таклифларига оғзаки рози бўлган, бироқ томонлар Қрим масаласида келиша олмаган.

Ҳозир музокарачилар қонуний ҳужжатлар устида ишламоқда.

«Биз Украинада ўз НАТОмизни яратмоқчимиз, биз учун энг йирик ва самарали НАТО давлатлари тажовуз содир бўлган тақдирда ёрдам кўрсатиши муҳим», деди у.

Арахамиянинг сўзларига кўра, НАТОнинг учта давлати – Туркия, Германия ва Италия аллақачон Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга келишиб олган.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, Украина учун Буюк Британия ва АҚШнинг ҳам ушбу келишувга қўшилиши муҳим – уларсиз, унинг сўзларига кўра, бундай битимни имзолаш мантиққа тўғри келмайди.

Бу икки давлатдан ташқари, Франция, Хитой ва Туркиянинг иштироки ҳам Украина учун муҳим, деди Арахамия.

Унинг сўзларига кўра,Украина ва Россия президентларининг учрашуви Туркияда бўлиб ўтиши мумкин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан