Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дэвид Кэмерон рафиқаси учун 2100 долларлик машинани харид қилди
25.05.2016 15:31,  
5

Автомобиль Оксфордшир графлигидаги Witney Used Car Centre автосалонида Кэмеронга 1495 фунт-стерлинг нархда (2148 доллар атрофида) сотилди, деб хабар бермоқда The Telegraph, ёзади carzone.uz.

Автосалон эгаси Айан Харрис айтишича, жума куни кечқурун унга телефон қилиб, бош вазир унинг бирорта автомобилини кўриб чиқишига розилигини сўрашган. У кимдир ҳазиллашаётибди, деб ўйлаган.

“Дэвид Кэмероннинг ўзи кириб келганида кўзимга ишонмадим. У машинани ярим соатча кўздан кечирди. Қўшма Қиролликда ишлаб чиқарилган бирор нарсани сотиб олмоқчилигини айтди”, дейди Witney Used Car Centre салони эгаси.

Ниҳоят, бош вазир кўк рангдаги, 2004 йилда ишлаб чиқарилган беш эшикли Nissan Micraда тўхталди. Автомобиль 1,2 литрли бензинли двигателга эга, 5 поғонали механик қути билан ишлайди. Босиб ўтган йўли маълум қилинмади, аммо харид бош вазирнинг аёли Саманта учун қилингани айтилди.

Якшанба куни Қўшма Қироллик бош вазири автосалонга яна келди ва банк картаси орқали тўловни амалга оширди. Автосалон эгаси пайтдан фойдаланиб Кэмерон билан суратга тушди. Сўнг бош вазир қўриқчилар ҳамроҳлигида қайтиб кетди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан