Diamond Princess кемасидан эвакуация қилинган 11 АҚШликда коронавирус аниқланди

Diamond Princess кемасидан эвакуация қилинган 11 АҚШликда коронавирус аниқланди

АҚШда Diamond Princess круиз кемасидан эвакуация қилинган 11 киши тиббий текширувдан ўтказилганда уларда COVID-2019 коронавируси аниқланди. Бу ҳада CNN хабар берди.

АҚШ фуқаролари Небраска университети тиббиёт марказига ётқизилган. 

Таъкидланишича, кемадан жами 13 нафар АҚШ фуқароси эвакуация қилинган.

Diamond Princess кемаси Кагосима — Гонконг — Окинава йўналишида ҳаракатланиб, Иокогамага қайтганда йўловчилардан бирида коронавирус аниқланган ва кема карантинда қолдирилган. Кемадаги жами 454 киши коронавирусни юқтирган.