Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Диего Марадона вафот этди
25.11.2020 22:08,  
421

Октябрь ойи охирида у тиббий кўрикдан ўтказиш учун шифохонага ётқизилган, унда субдурал гематома аниқланганди. Бундай гематома одатда бош мия жароҳати асоратлари натижасида пайдо бўлади. Ёш ўтгандан кейин у сурункали гематомага айланиши мумкин.

Clarín нашри маълумотига кўра, ноябрь ойи бошида унинг миясида жарроҳлик амалиёти ўтказилган, унга 12 ноябрь куни жавоб берилганди.

Аргентинада Марадонанинг ўлими туфайли уч кунлик мотам эълон қилинган.

  • Диего Марадона футболчилик фаолияти давомида «Барселона», «Наполи», «Севилья» клубларида ўйнаган. 1977-1994 йилларда у Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, 1986 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган, 1990 йилги мундиалда эса кумуш медаллар билан тақдирланганди. У ФИФА сайтидаги овоз бериш натижаларига кўра XX асрнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинганди.
  • Диего Марадона — қўл билан урган голи орқали янада машҳур бўлган. 1986 йилги жаҳон чемпионатида Англияга қарши ўйин вақтида аргентиналик футболчи рақиб жарима майдонида ҳаводан узатилган тўпга сакраган ва қўли билан зарба берган, унинг бу ҳаракатини ҳакамдан бошқа барча кўрган ва гол ҳисобга олинган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан