Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Диетологлар кимлар хурмо ейиши мумкин эмаслиги ҳақида айтишди
7.11.2019 21:18,  
1446

Ноябр – хурмо ейиш мавсуми. “Вечерная Москва” газетаси диетологлардан ушбу меванинг хусусиятлари ва уни ейиш кимларга тавсия қилинмаслиги ҳақида маълумот олишди.

Диетолог, фитотерапевт, нутрициолог Анжелика Дювал: “Хурмо соғлиқ учун ниҳоятда фойдали. Таркибида жуда кўп витаминлар, жумладан A, B, C ҳамда микроэлементлар мавжуд. Кузда жуда керак бўладиган бу витаминлар иммунитетни мустаҳкамлайди, асаб тизимини яхшилайди ва танани турли инфекциялардан ҳимоя қилишга ёрдам беради”.

Диетолог хурмони ҳафтасига икки-уч марта ейишни тавсия қилди. Дувалл хурмони бошқа мевалар сингари ишлатишдан олдин ювиш кераклигини эслатди.

Хурмо йод ва темир моддаларига жуда бой, улар инсон танаси учун йилнинг исталган вақтида зарурдир. Хурмо, айниқса, камқонликдан азият чекадиган одамлар учун тавсия этилади. Ошқозон касалликлари билан оғриган беморларга бемалол хурмо ейиш тавсия қилинади. Чунки унинг таркибида жуда оз миқдорда кислота мавжуд. Яна антибактериал хусусиятларга эга. Юрак-қон томир тизими билан боғлиқ касалликларда ҳам тавсия этилади.

Фетатерапефт буйракда тош ҳосил бўлган одамларга хурмо ейишни тавсия қилмайди Ошқозон ости безининг муаммоси бўлган одамларда ҳам шунақа вазият.

Нутрициолог, диетолог Наталя Прохорова: “Хурмо - бу мунтазам мавсумий мева. У албатта ёрдам беради. Бу мева, узумдан фарқли ўлароқ, юқори калория таркибига эга. Қандли диябет билан касалланганлар ҳам емаганлари маъқул. Кунига битта хурмо етади. Чунки хурмо ниҳоятда ширин. Кўп миқдорда хурмо ейиш инсулиннинг оғир формасига олиб келиши мумкин. Соғлом одамларга кунига икки ёки уч дона хурмо ейиш тавсия қилинади”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан