Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дима Қаюмнинг ИИБга мурожаатидан сўнг, аёллар суд қарори билан жаримага тортилди
17.10.2019 22:01,  
816

Риштон тумани маъмурий судида Дима Қаюм ва 5 нафар риштонлик аёллар иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда журналист Баҳодир Элибоев хабар бермоқда.

Судя иккала томоннинг арзларини тинглади. 5 нафар аёлларга жами базавий ҳисоблаш миқдорининг 22 бараварида жарима тўлашга қарор қилинди.

Элибоевнинг ёзишича, суд соат 15:00 га белгиланган бўлса-да, 2 соатча ташқарида кутишга тўғри келди. Кутиш жараёнида Дилшод Болтабоев ва аёллар ўртасида даҳанаки келишмовчиликлар бўлган.

Судда Дима Қаюм даъвоси йўқлигини, аёлларни кечирганини, айб иш қилган бўлса, униям кечиришларини сўради. Сўз берилган аёллар, айбсиз эканликларини, Дилшодга ҳеч қандай тан жароҳати етказмаганларини айтиб эътироз билдиришди.

Аёлларнинг айтишича, ўзлари томонидан съёмка қилинган видео ҳам борлигини ва у ҳам бу ишга тааллуқли эканини, ҳолатга аниқлик киритиши мумкинлигини айтиб, ўз эътирозларини асослашган. Бироқ, суд бу важга баҳо бермаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан