Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Диний қўмита ўзини «Аллоҳнинг элчиси» деб атаб олган сохта «пайғамбар»дан огоҳлантирди
18.07.2020 14:30,  
930

Интернет сайтларида «Аллоҳнинг элчиси» деб, турли сафсаталарни тўқиётган шахснинг гап-сўзлари кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, мўмин-мусулмон аҳолининг асосли  норозилигига сабаб бўлмоқда.

Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъий назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қиммати, диний мансублигини ҳурмат қилишга мажбурдир.

Юртимиз ҳудудида фаолият юритаётган ҳар бир дин вакилининг диний манбалари, қадриятлари, муқаддас туйғулари, улар томонидан эъзозланадиган шахслар ҳурмат қилиниши шарт. Уларга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатиш, ёмон муносабатда бўлиш, обрўсизлантириш, сохта даъво ва туҳмат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи Ислом динига эътиқод қилади. Шу нуқтаи-назардан  ўзини «Пайғамбар» деб эълон қилган шахснинг даъвоси  кенг жамоатчилик орасида салбий руҳдаги, кескин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди, ўз навбатида, мусулмонларга нисбатан ноўрин гап-сўзлар пайдо бўлишига ҳам замин яратди.

Бу эса, одамлар ўртасида турли норозиликлар, ихтилофлар келтириб чиқариши воқеъликда маълумдир. Тарихда эса бу каби ҳаракатлар қандай аянчли якун топгани кўпчиликка маълум.

Дин ишлари бўйича қўмита бугунги мураккаб даврда одамларни диний эътиқодларига тааллуқли бўлган бу каби ножоиз ҳолатни қоралайди ҳамда ижтимоий  тармоқларда мазкур масала юзасидан  фикр-мулоҳаза билдириш асносида эҳтиросларга берилмасдан, донишмандларча вазмин ва оғир-босиқ бўлиб,  бу каби сохта Пайғамбарлар ҳар замонда учраб туриши нуқтаи-назаридан унга ортиқча эътибор бермасликни сўрайди.
 
Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек “Мўмин киши оқил, фаросатли, зийрак ва ҳушёр бўлади”, бу каби шахсларнинг бемаъни ҳаракатларига нисбатан ўзининг қимматли вақтини сарфламайди, фойдали ишлар билан машғул бўлади.

Сўзимиз якунида, одамлар ўртасида салбий баҳс-мунозаралар келтириб чиқарадиган бу каби материалларни тарқатишдан сақланишга чақирамиз.

Бугунги синовли кунларда ҳар турли нарсаларга чалғимасдан бир халқ сифатида бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик, бир-биримизни эҳтиёт қилайлик, имкон қадар ёрдам қўлини чўзайлик!

Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан