Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Дини бир бўлган халқни ҳеч ким орасини бузолмайди» – Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтийлари учрашди (фото)
25.06.2020 16:11,  
483

Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти бошчилигидаги делегациясини Қадамжой чегара постида Қирғизистон делегацияси билан учрашди.

Қадамжой туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда муфтий Усмонхон Алимов Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси Мақсад-ҳожи Тўхтамишов икки давлат ўртасида диний-марифий соҳадаги алоқаларни мустаҳкамлаш, чегарадош туманларда фаолият юритувчи имомлар ҳамкорлигини ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида аҳиллик, ўзаро ҳамкорлик, яхши қўшничилик тамойилларини тарғиб қилиш хусусида тўхталди.

«Қуръонни маҳкам тутсак, мусулмон, мўмин эканлигимизни унутмасак, ҳеч қачон орамизга бегона кучлар киролмайди. Мўмин мўминга фақат яхшиликни раво кўради» - дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси.

«3 кучлар овора бўлмасин, орамизни бузолмайди. Тожик, ўзбек ва қирғиз халқи азалдан дўст, қон қариндош бўлган. Динимиз бир. Орамизни бузишга уринган учинчи кучга шуни эслатиб қўймоқчиман: Дини бир бўлган халқни ҳеч ким ҳеч қачон орасини бузолмайди» - деди Қирғизистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Мақсадбек Тўхтамишов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан