Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Динозаврлар қирилиб кетишига безгак чивинлар айбдорми?
5.04.2016 05:31,  
57

 100 млн йил аввалги каҳрабо ичида топилган чивинга асосланиб безгак касаллигининг бошланғич кўриниши динозаврлар даврида ҳам мавжуд бўлган, деб тахмин қилинади. Қадимда ер юзида яшаган мавжудотларни қирилиб кетишига шу ҳашарот сабабчи бўлиши ҳам мумкин.

Безгакнинг биринчи қурбонлари динозаврлар бўлиши мумкинми? Топилмадаги чивин устида ўтказилган тадқиқотлар бундай тахминларни ҳақиқатга яқин бўлиши мумкинлигини тасдиқламоқда. Динозаврлар ва ўша даврда яшаган калтакесаксимонлар безгак касаллиги ташувчиси бўлганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ҳозирги кунда безгакдан йилига 400 000 одам оламдан кўз юммоқда. Безгакни, асосан, касалланган чивин чақишидан юқтириб олиш мумкин. Орегона Университетинг фан Коллежи илмий тадқиқотчиси кичик Жорж Пойнар бошчилигида ўтказилган тадқиқотларда айтилишича, калтакесаксимонлар безгак билан касалланган биринчи умуртқали жонзотлар ҳисобланади, булар қаторига 100 миллион йил аввал яшаган динозаврлар ҳам киради.

"Олимлар безгакнинг бир неча йил ичида қандай қилиб ривожланиб кетганлиги ҳақида анчадан буён баҳслашиб келишади. Қазилмалардан топилган ашёларнинг гувоҳлик беришича, чивинлар ташиб юрган ҳозирги безгакнинг асоси камида 20 млн йил аввал вужудга келган. Илк кўринишдагиси эса 100 млн йил ёки ундан аввал пайдо бўлган", -деб тушунтирди Пойнар.

Безгакнинг эволюция тарихини ўрганиш у ҳақида маълумотга эга бўлиш демакдир, бу билан касалликни тўхтатиш йўлларини ҳам топиш имкониятига эга бўлинади. Пойнар ва унинг турмуш ўртоғи Роберта ўтказган аввалги тадқиқотларида безгак касаллиги 65 млн йил аввал динозаврларнинг қирилиб кетишига асосий сабаблардан бири бўлганлигини таъкидлаб ўтишган эди.  

"Динозаврлар яшаган даврда ер юзида  жуда кўп фожеали ҳалокатлар вулқонлар отилиши, астероидларни ерга тушиши содир бўлиб турган. Динозаврлар минг йиллар давомида секинлик билан қирила борган, демак бунга яна бошқа омиллар ҳам сабаб бўлган. Умуртқали жонзотларга касалликни тарқатувчи ҳашоратлар ҳам тахминан ўша даврларда пайдо бўлишган", -деб Пойнар қўшимча қилди. Ҳозирги кунда безгакка қарши вакцина яратилмаган. Охирги ўн йилликлар ичида қушлар орқали тарқаладиган безгак туфайли Гавайидаги кўп турдаги кушлар йўқ бўлиб кетди. Асосан, безгакка иммунетети бўлмаган қушлар нобуд бўлди. Бу ҳол миллион йиллар илгари ҳам безгакнинг ҳар хил турлари мавжуд бўлганидан далолат беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан