Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






DIW: Германия иқтисодиёти 2022 йилнинг иккинчи чорагида рецессияга киради
28.10.2022 14:35,  
44

Германия Иқтисодий Тадқиқотлар Институт экспертлари Германияда рецессия бошланганини эълон қилди, деб ёзади Deutsche Wirtschafts Nachrichten.

Таҳлилчиларнинг фикрича, 2022 йилнинг июлидан сентябрига қадар апрель-июнь ойларига нисбатан Германия ялпи ички маҳсулоти 0,2 фоизга камайди, бу Германия иқтисодиёти "аллақачон рецессияга тушиб қолганидан" далолат бериши мумкин.

Тадқиқотчилар иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайишини энергетика инқирози, юқори инфляция ва жаҳон иқтисодиётининг умумий "совиши" билан боғлашди.

Ўтган ҳафта Германия Федерал Банки матбуот хизмати ойлик ҳисоботида немис иқтисодиёти кучайган энергетика инқирози, энергия нархининг ошиши ва рекорд даражадаги инфляция туфайли яқин келажакда рецессияга кириш хавфи остида эканлигини айтди.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз