Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Диёр Имомхўжаев:"Катта ғалабалар учун майда тешиклар ҳам ёпилиши керак"
15.04.2022 08:50,  
170

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Ал-Дуҳаил" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда "шерлар" 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграм каналида баҳс ҳақида қуйидагича фикр қолдирди.

"2021 йил Чемпионлар лигасининг 3-турида "Пахтакор" "Шаржа" билан тенг ўйнаб, биргина бразилиялик Кайони тўхтата олмаган ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.

2022 йил Чемпионлар лигасининг 3-турида "Пахтакор" "Дуҳаил" билан тенг ўйнаб, биргина бразилиялик Эдмилсонни тўхтата олмади ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мана шу вақт давомида "Пахтакор" камида 1 дона нормал маҳаллий ҳимоячи топа олганида (ёки тарбиялаганида) қишки йиғинлар давомида икки асосий ҳимоячи бу қадар тезликда танлаб олинмасди IMHO

Менимча, бугун бутун жамоа яхши ўйнади. Жамоа Черансиз яхшироқ ҳам кўринди (бу муҳим омил). Аммо катта ғалабалар учун майда тешиклар ҳам ёпилиши керак. Чунки араблар олиб келадиган бразилияликлар бизникилардан-да яхшироқ ўйнайди. Уларнинг бир донаси ҳам ўйин тақдирини ҳал қилиш учун етарлидир", - дея ёзиб қолдирди Имомхўжаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан