Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дизайнер Нариман Григоряннинг қотилига суд ҳукми ўқилди
27.08.2020 14:27,  
2038

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида фуқаро Нариман Алимджанов (дизайнер Нариман Григорян)ни қасддан ўлдирганликда айбланган судланувчи Б.Буркитбаев (1996 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

2020 йил 14 августдаги суд ҳукмига кўра, Б.Буркитбаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. 

Б.Буркитбаевга узил-кесил ўташ учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.​

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 14 январь куни Яшнобод тумани, Чигил кўчасида жойлашган хонадоннинг меҳмонхонасидан, ушбу хонадонда ижарада истиқомат қилиб келган 1985 йилда туғилган А.Н. (Нариман Григорян)нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилганди.​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан