Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Dogecoin энг яхши криптовалюталар рўйхатидан чиқди
7.08.2022 14:03,  
32

Бир йил олдин, Dogecoin миллиардер Илон Маск томонидан фаол қўллаб-қувватланаётгани фонида энг истиқболли криптовалюталаридан бири деб аталган эди. Бу ҳақда "iXBT.com" манбаси хабар бермоқда.

Йил бошида Финдер платформаси томонидан ўтказилган сўровларга кўра, 2022 йилнинг охирига келиб, Dogecoin 0,16 долларга кўтарилади ва 2030 йилда крипто валюта 0,64 долларга кўтарилиши башорат қилинган ҳам эди. Бироқ, баҳорда вазият кескин ўзгарди.

5 август ҳолатига кўра, Dogecoin курси 0,07 долларга тушди. Токеннинг капиталлашуви 96 миллион долларга тушди ва бу уни кучли ўнлик қаторидан пастга тушириб қўйди.

Худди шу Finder платформасининг янги сўровига кўра, крипто валютанинг истиқболлари жуда порлоқ эмас. Респондентларнинг фикрига кўра, йил охиригача 0,07 доллар курси жуда яхши деб ҳисобланади. 2025 йилга келиб, Dogecoin 0,19 долларгача ўсиши мумкин.

Ўтган йилнинг март ойида Dogecoin 0,737 долларга тушган ва ўз қийматининг деярли  80 фоизини йўқотган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан