Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Доимий мулоқотлар ҳамкорликка оид амалий ҳарaкатларга туртки бўлади
12.12.2022 18:29,  
9

11 декабр куни Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ашхобод шаҳрида Туркманистон бетарафлигининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Мулоқот – тинчлик гарови” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этди.

Тадбирда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Р.Мередов, БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг ижрочи котиби О.Альгаерова, ТДТ Бош котиби К.Омуралиев, ЕИ Марказий Осиё бўйича махсус вакили Т.Хакала, Бош котибнинг Афғонистон бўйича махсус вакили ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари М.Потцель, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллар мулоқоти аъзолари, хорижий давлатларнинг дипломатик корпуслари ва халқаро ташкилотларнинг Ашхободдаги ваколатхоналари раҳбарлари, шунингдек, видеомурожаат форматида БМТ Бош котиби ўринбосарлари, Терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи В.Воронков ва БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси раҳбари Т.Валовая, ҳамда бошқа нуфузли халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этди.

Конференциянинг очилишида Р. Мередов мамлакатнинг бетарафлиги туркман халқининг азалий тинчликсевар ва инсонпарварлик анъаналарига асосланганлигини, Туркманистоннинг тинчлик кафолати сифатида Мулоқот ташаббуси давлатлараро муносабатларга янги, фалсафий парадигма киритганини таъкидлаб ўтди.

БМТ Бош котиби А.Гутерришнинг конференция иштирокчиларига ўқиб эшиттирилган мурожаатида БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари бундан кейин ҳам Марказий Осиё давлатларининг тинчлик ва хавфсизликни, умуман барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган глобал саъй-ҳаракатлари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашда давом этиши таъкидланди.

Анжуманда иштирок этган халқаро ташкилотлар вакиллари конструктив қарорлар қабул қилишда изчиллик ва самарадорликни кўрсатаётган Марказий Осиё минтақавий ҳамкорлигини юксак эътироф этган холда дунё ҳамжамиятида бу каби мисоллар кам эканлигини  таъкидладилар.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева иштирок этди ва ўз нутқида Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар қардош халқларнинг кўп асрлик дўстлиги, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳидаги стратегик шериклик характерига эга бўлганини таъкидлади.

Умумий сиёсий ирода ва олий даражадаги ишончга асосланган мулоқот Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг асосий кафолатидир.

Ўз навбатида Туркманистон томонидан Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси беқиёс эканини, икки давлат раҳбарларининг кейинги йиллардаги саъй-ҳаракатлари туфайли икки томонлама туркман-ўзбек алоқалари мутлақо янги босқичга кўтарилгани таъкидлаб ўтилди.

Давлатлар ўртасида парламентлараро ҳамкорлик, шунингдек, Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти доирасидаги ўзаро ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.

Алоҳида қайд этилганидек, Ўзбекистон Сенати раиси Мулоқот доирасида минтақада хотин-қизлар ҳуқуқларини илгари суришда муҳим рол ўйнамоқда.

Конференция ялпи мажлиси ҳамда “Мулоқот – низоларнинг олдини олиш асоси”, “Мулоқот орқали озиқ-овқат ва экологик хавфсизликни мустаҳкамлаш”, “Кибермаконда кўп томонлама ҳамкорлик ва онлайн тармоқларнинг халқаро мулоқотни барпо этишдаги роли” мавзуларидаги учта сессияларда халқаро ҳамкорликни кучайтиришнинг амалий жиҳатлари ҳамда ушбу йўналишлардаги саъйи-ҳаракатларни бирлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Якунда очиқ фикр алмашиш ва кун тартибидаги масалалар юзасидан эксперт муҳокамалар ўтказилди ва улар асосида ишлаб чиқилган аниқ таклиф ва тавсиялар форумнинг якуний ҳужжатида ўз аксини топди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан