Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Доимий паст иш ҳақи эрта ўлим хавфини ошириши мумкин — Jama Network
2.03.2023 22:33,  
29

Доимий паст иш ҳақи эрта ўлим хавфини оширади. Бу кашфиёт Колумбия университети (АҚШ) қошидаги Маилман жамоат саломатлиги мактаби олимлари томонидан амалга оширилди, тадқиқот натижалари Jama Network журналида чоп этилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, кам даромад кўплаб касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади, чунки кам маош олувчилар юқори сифатли маҳсулотлар, дори-дармонларни сотиб олишга ва энг малакали тиббий ёрдам олишга қодир бўлмайдилар. Бундан ташқари, улар стрессга кўпроқ мойил саналишади.

Маълум бўлишича, доимий равишда паст даромадлар бевақт ўлим хавфини 1,35 баравар оширади. Шу билан бирга, кам иш ҳақи ва беқарор иш билан банд бўлганларнинг эрта вафот этиш эҳтимоли 2,18 баробар, иш ҳақи паст, аммо барқарор иш билан банд бўлганлар - 1,17 баравардан бироз юқорини ташкил этади.

Тадқиқотда 1992–2004 ва 1998–2010 йилларда камида уч марта ишлаган 50–57 ёшдаги 4002 АҚШ аҳолиси (2148 эркак ва 1854 аёл) маълумотларидан фойдаланилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан