Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Доимий пропискага қўйиш масаласида қандай енгилликлар берилмоқда?
18.03.2020 12:50,  
935

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг ахборот беришича, кенг жамоатчилик истакларини ва халқаро эксперт жамоатчилиги тавсияларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказининг қуйидаги таклифларига розилик берилган:

– 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартибни жорий этиш;

– Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 1 апрелга қадар қонун ҳужжатларига мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин, унда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутади:

пропискага қўйиш билан боғлиқ жараёнлар ва уларни “ягона дарча” тамойили асосида амалга ошириш механизмлари рақамлаштирилишини таъминлашни.

фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш масаласида давлат хизматини ички ишлар органларига бормасдан туриб Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш механизми жорий этилмоқда. Шунингдек, фуқаролар ўзларига қулай ва яқин бўлган М ва ФРБга бориб, доимий пропискани расмийлаштириш имконияти яратилмоқда.

фуқароларга доимий пропискани расмийлаштириш жараёнида паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига прописка штампини босиш амалиётидан воз кечилмоқда ва доимий пропискага эга бўлиш ҳолати рақамлаштирилмоқда.

фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида, доимий пропискага туришда аввалги яшаш жойидан пропискадан чиқиш механизми бекор қилинмоқда.

ҳарбий хизматга мажбурлар (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва тиббий маълумотга эга бўлган аёллар)нинг доимий пропискани рассмийлаштиришдан олдин мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий ҳисобга туриш учун бориш тартиби бекор қилиниб, ушбу жараённи идоралараро электрон маълумот алмашинуви дастури орқали амалга ошириш йўлга қўйилмоқда.

Амалдаги тартиб бўйича фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискани расмийлаштириш учун аввалги истиқомат жойидаги М ва ФРБга шахсан бориб, рўйхатдан чиқиши (агар ҳарбий хизматга мажбур бўлса, ҳудудий мудофаа ишлари бўлимига бориб, ҳарбий ҳисобдан ҳам чиқиши), сўнгра келган жойи бўйича М ва ФРБга яна шахсан бориши (агар ҳарбий хизматга мажбур бўлса, ҳудудий мудофаа ишлари бўлимига бориб, ҳарбий ҳисобга туриши) лозим. Эндиликда доимий пропискани расмийлаштиришни уй-жой эгаси МваФРБга бориб ёки “Ягона дарча” тамойили асосида интернет орқали амалга ошириши мумкин. Фуқаронинг аввалги яшаш манзилига бориб рўйхатдан ва ҳарбий ҳисобдан чиқиб келиши талаб этилмайди. Ушбу жараёнлар электрон тарзда ҳал этилади. Шунингдек, доимий пропискани расмийлаштиришда уй дафтари ёки хонадон карточкаси юритиш, паспортга штамп босиш амалиёти бекор қилинмоқда. Фақатгина фуқаронинг хоҳшига қараб, қайд варақаси расмийлаштириб берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мамлакат ичида пропискасиз ёки ҳисобга турмасдан юриш муддати 10 кун қилиб белгиланган, яъни аввалги тартиб ўзгаришсиз қолдирилган. Хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилганда, бу муддат АҚШ, Грузия давлатлари, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларида 10 кунни, Германия, Жанубий Корея ва Японияда 14 кунни ташкил этишини кўриш мумкин.

МАВЗУГА ДОИР: Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини қўпол равишда бузаётган прописка тизими янада оғирлашади

Мазкур лойиҳалар халқ муҳокамасидан ўтгандан сўнг, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида қайта кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан