Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 2020 йил 25 февралдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 2,21 сўмга пастлаб, 9526,28 сўм ташкил қилди.
Евро эса 10,00 сўмга ошди ва 10329,35 сўмни ташкил қилди.
Шунингдек, Англия фунти, Россия рубли ва Хитой юани ҳам пастлашда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.