Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 31 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан - 8,81 сўмга камайиб, 9 507,56 сўмни ташкил этди.
Евро курси эса кўтарилди ва (+82,47) ва бир евро 10 624,70 сўм қийматида белгиланди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.