Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 1 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси +17,82 сўмга кўтарилиб, 10 671,00 сўмни ташкил этди.

Евро курси ҳам ошди (+45,57) ва 12 616,32 сўм бўлди.

Бир Россия рубли +0,94 сўмга қимматлаб, 145,65 сўмга етди.